Фарғона вилоятининг Қува туманида жорий йилнинг 17 апрель куни Андижон шаҳрида яшовчи А.Ж. «Она ва бола» реабилитация маркази биноси олдида ўзаро жанжал оқибатида фуқаро Қ.С.га пичоқ билан жароҳат етказган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада Қ.С. касалхонага ётқизилган. А.Ж. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)