Соборда хизмат қилган ва ишлаган одамларнинг кейинги тақдири номаълум бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Ёнғиндан зарар кўрган Нотр-Дам-де-Пари кафедрал собори беш йилдан олти йилгача ёпиқ бўлади. Бу ҳақда собор бош руҳонийси Патрик Шове маълум қилди. Унинг таъкидлашича, собор биноси ёнғин оқибатида анча талофат кўрган.
Шунингдек, у соборда хизмат қилган ва ишлаган 67 кишининг кейинги тақдири ҳозирча аниқ эмаслиги ҳақида ҳам айтиб ўтди.
Изоҳ (0)