УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалининг энг чиройли голи номига даъвогарларни маълум қилди.
Энг чиройли гол муаллифи номига «Барселона» ўйинчилари Лионель Месси ва Филиппе Коутиньо, «Аякс» ярим ҳимоячиси Давид Нерес ҳамда «Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлинг даъвогарлик қилмоқда.
Ғолиб УЕФАнинг расмий сайтида мухлисларнинг овоз бериши орқали аниқланади. Овоз бериш 19 апрель, жума куни якунига етади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)