Куни кеча Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ва Олмазор тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда «Амир Темур авлодларимиз» спорт мусобақалари ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Тошкент шаҳар шаҳмат федерацияси вакиллари, Халқ таълими соҳаси ходимлари, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ҳарбий хизматчилари ва бошқалар иштирок этди.
Ушбу тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 та янги ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)