16 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида «Аякс» «Ювентус» майдонига сафар қилди (2:1).
Ўйиннинг 28-дақиқасида туринликлар етакчиси Криштиану Роналду ҳисобни очди (1:0). 34-дақиқада келиб Амстердам клуби аъзолари Донни ван де Бек ҳисобни тенглаштирган бўлса, 67-дақиқада ҳимоячи Маттейс де Лигт ғалаба голини урди.
Бу нидерландияликларнинг жорий мавсум Европа Чемпионлар Лигасидаги 31 ҳамда 32-голлари бўлди. Шу тариқа клуб мазкур мусобақадаги голлари сони бўйича шахсий рекордини ўрнатди. Қайд этиш жоиз, 1979/80 йилги мавсумда «Аякс» Еврокубоклар доирасида 31 та гол урганди.
Шунингдек, Де Лигт киритган тўп нидерландияликларнинг жорий мавсум барча мусобақалардаги 155-голи бўлди. Натижада клуб 2009/10 йилги мавсумда голлар сони бўйича ўрнатган рекордини ҳам такрорлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)