Жорий йилнинг январь—февраль ойида Ўзбекистонда 174,7 минг тонна нефть қазиб олинган, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,4 фоизга камдир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб Spot хабар қилади.
2019 йилнинг январь—март ойида нефть ва кўмир қазиб олиш ҳажми камайди.
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2019 йилнинг январь—март ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ҳажми 9,0 триллион сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 13,4 фоизини ташкил этди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан табиий газ қазиб олиш 4,1 фоизга ва шағал — 2,0 фоизга ошди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 25,6 фоизга, нефть — 6,4 фоизга, газ конденсати — 2,0 фоизга, чақиқ тош — 33,1 фоизга пасайган.
Жорий йилнинг январь—февраль ойида Ўзбекистонда 174,7 минг тонна нефть қазиб олинган, бу 2018—йилнинг шу даврига нисбатан 6,4 фоизга камдир.
Маълумотларга кўра, кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам қисқариб, 809 минг тоннани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 1087 минг тонна кўмир қазиб олинган.
Табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми эса ортиб 15310 млн.куб.м.ни ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврида 14711 млн.куб.м.ни ташкил этган.
Изоҳ (0)