16 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашувида «Аякс» «Ювентус» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди (дастлабки ўйин — 1:1).
MisterChip’нинг таъкидлашича, Турин клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 9 йил ичида илк марта мазкур мусобақанинг ярим финалида ўйнамайди.
Сўнгги бор португалиялик футболчи 2009/10 йилги мавсумда «Реал» таркибида Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Лион»га мағлуб бўлиб, ярим финал тугул, чорак финалга ҳам чиқа олмаган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)