Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 14 апрель куни соат 17:20 лар атрофида Гулистон маҳалласида яшовчи 11 ёшли 4-синф ўқувчиси С.Н. уйи ҳовлисида ўчоққа елим идишда бўлган газ конденсатини сепган вақтида чақнаш содир бўлган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумот беради.
Натижада С.Н. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИВ фуқаролардан ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланаётганда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни, шу билан бирга ёқилғи маҳсулотларидан ёш болалар фойдаланишига йўл қўймасликни сўраб қолди.
Изоҳ (0)