Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат кодексининг янги нашри лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Spot хабар берди.
«Бандлик тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирининг асосий хусусияти
Қонун 3 та қонунда, 12 та Президент фармони ва қарорларида, Вазирлар Маҳкамасининг бандлик, меҳнат бозорини тартибга солиш, меҳнат миграциясини ташкиллаштириш йўналишидаги 40 дан ортиқ норматив ҳужжатларида кўзда тутилган қонун ҳужжатларини жамлаган ҳолда, 11 бўлим ва 147 моддадан иборат аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун кодексларини ўзида жамлайди.Янги норма сифатида бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибга солиш амалиётида қўлланиладиган «меҳнат бозори», «иш жойлари», «меҳнат миграцияси» ва «иш ўринларини яратиш учун давлат буюртмаси» каби тушунчалар аппарати акс эттирилган.
Давлат бандлик сиёсатини амалга ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, иш ўринларини ташкил этишдаги ваколатлар қайта кўриб чиқилди, такомиллаштирилди ва кенгайтирилди.
Хусусий агентликлар
Хусусий агентликлар (тўрт турдаги ишга ёллаш, бандлик) ва турли янги жамғармаларнинг (янги иш ўринларини яратиш учун рағбатлантириш жамғармаси, жамоат фонди, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа хўжалиги мулкдорларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, микрокредитлаш дастурларини молиялаштириш жамғармаси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш жамғармаси) иштироки масаласи алоҳида нормаларда киритилган.Хорижда иш билан таъминлаш
Maxсус, алоҳида бўлимда Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ барча масалалар акс эттирилган, жумладан:- хорижда ишлаш тартиби;
- меҳнат муҳожирлари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар базасини шакллантириш;
- хорижда меҳнат муҳожирларининг бандлигини мониторинг қилиш;
- хорижда ишлаётган фуқароларнинг моддий ва ижтимоий ҳимояси.
Бандликнинг янги йўналишлари
Янги нашр лойиҳасида қуйидаги янги, замонавий ва истиқболли соҳалар келтирилган:- Малака, касбий кўникмаларнинг ривожланишини баҳоловчи миллий тизим;
- Меҳнат стажи ва меҳнат дафтарчаларининг электрон ҳисобини ўз ичига оладиган меҳнатнинг ягона миллий тизими.
Ишсизлар
Ишсиз деб тан олиш, ижтимоий кафолатлар ва ишсизлик учун компенсациялар тартиблари, шартлари қайта ишланди ва соддалаштирилди, ишсизлар, иш қидираётганларни рўйхатга олиш, нафақа миқдорларини белгилаш ва тўлаш шартлари ва бошқалар тартиби батафсил келтирилган.Хорижий тажриба
Лойиҳа қуйидагиларга мос келади:- Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган бандлик сиёсати тўғрисидаги 102-ЖМБ Конвенцияси;
- иш ўринлари хусусидаги халқаро битимига;
- 2013 йилда ХМКнинг 102-сессиясида қабул қилинган янги демографик шароитда бандлик ва ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қарорига;
- хорижий мамлакатларнинг (шу жумладан МДҲ мамлакатлари, Шарқий ва Марказий Европа, Осиё ва Американинг алоҳида мамлакатлари) мақбул тажрибаси ва меҳнат қонунчилигига.
Изоҳ (0)