Тошкент шаҳрида аёлларни реабилитация қилиш марказининг Сергели-Яккасарой туманлараро бўлинмаси очилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу марказ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Реабилитация марказида аёллар руҳшунос, ижтимоий соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунос ёрдамини олишлари мумкин.
Бугунга қадар шу каби реабилитация марказларининг Шайхонтоҳур-Олмазор, Бектемир-Миробод-Яшнобод, Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро бўлинмалари ташкил этилган. Эндиликда Учтепа-Чилонзор туманлараро бўлинмасини ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)