14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигаси 34-турининг марказий баҳсида «Ливерпуль» клуби ўз майдонида «Челси»ни мағлубиятга учратди (2:0).
Мерсисайдликлар «Челси» билан кечган сўнгги 5 та ўйиндан иборат муваффақиятсиз сериясига нуқта қўйди (2 та мағлубият ва 3 та дуранг). «Қизиллар» Лондон клубини 2016 йилнинг сентябрь ойидан буён ютолмай келаётганди. Ўшанда мерсисайдликлар меҳмонда «Челси» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Шу билан бирга «Ливерпуль» жамоаси «Энфилд»да бўлиб ўтган «Челси»га қарши 8 та учрашувда ғалаба қозонолмай келаётганди — 3 та мағлубият ва 5 та дуранг. «Ливерпуль» уй учрашувида охирги марта 2012 йилнинг май ойида «Челси» устидан ғалабага эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)