Тошкент аҳолиси ва меҳмонларига тожик киноси кунлари доирасида тўртта бадиий фильм тақдим этилади, дея хабар беради Asia-Plus.
Тожик киноси кунларининг тантанали очилиш маросими бугун, 12 апрель куни Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтади.
Тожикистон маданият вазирлиги икки кун давомида Далер Раҳматовнинг «Ҳаво Сафари», Файзуллои Файзнинг «Такси», Руми Шоазимовнинг «Маймун уйқуси» ҳамда Муҳиддин Музаффарнинг «Дара» фильмлари намойиш этилишини маълум қилган.
Ҳозирда Тожикистоннинг йирик шаҳарларида ўзбек киноси кунлари ўтказилиши масаласи муҳокама қилинмоқда.
Бундан олдин томонлар Тожикистон актёрларини ўзбек фильмларида ва аксинча, иштирок этишга таклиф қилиш ниятлари ҳақида гапирилганди.
Изоҳ (0)