12 апрель, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур баҳсларига старт берилади.
Куннинг дастлабки ўйинида Бекободнинг «Металлург» клуби ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси билан баҳс бойлайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, охирги турда «Металлург» Самарқанднинг «Динамо» клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. «Қизилқум» эса «Бухоро» билан дуранг ўйнаганди (1:1).
Шу куни Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув соат 19:15 да старт олади. Маълумот учун, қаршиликлар 3-турда «Пахтакор»га мағлуб бўлган бўлса (1:2), «Навбаҳор» Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Бунёдкор»га ютқазганди (2:3).
Суперлига
4-тур баҳслари
12 апрель, жума
«Металлург»—«Қизилқум» 18:15
«Насаф»—«Навбаҳор» 19:15
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)