12 апрель, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида Бекободнинг «Металлург» клуби ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси билан баҳс бойлади.
Беллашувнинг 19-дақиқасида мезбон жамоа ҳимоячиси Станислав Андреев пенальтидан гол урган бўлса, 25-дақиқага келиб «Қизилқум» аъзоси Миржалол Қосимов ҳисобни тенглаштирди (1:1). 35 ва 38-дақиқаларда эса Бекобод клуби ўйинчиси Зоҳид Абдуллаев дублга эришди (3:1). Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди (4:1). Шу тариқа «Металлург» клуби «Қизилқум»ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.
Суперлига
4-тур баҳси
12 апрель, жума
«Металлург»—«Қизилқум» 4:1
Голлар: 1:0 — 19, пенальти, Станислав Андреев, 1:1 — 25 Миржалол Қосимов, 2:1 — 35 Зоҳид Абдуллаев, 3:1 — 38 Зоҳид Абдуллаев, 4:1 — 90+2 Баҳром Абдураҳимов«Металлург»: Зафар Сафоев, Аббос Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Зоҳид Абдуллаев (Иброҳим Йўлдошев, 90+2), Музаффар Музаффаров, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов (Исломбек Исоқжонов, 75), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев (Сухроб Нуруллоев, 46), Сергей Тумасян
«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев (Хуршид Олимов, 46), Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Байматов, Миржалол Қосимов (Мақсуд Каримов, 57), Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили (Мурод Бобожонов, 76), Ариагнер Смит Медина
Огоҳлантиришлар: Сухроб Нуруллоев (48), Салим Мустафоев (57)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)