Жума куни, 12 апрелда юз минглаб суданликлар Судан армияси бош штаб-квартирасига келиб, ҳарбий қарорлар қабул қилинишига қарши норозилик чиқишини намойиш қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, намойишчилар ўтиш даври ҳарбий кенгашининг қарорларини қораловчи шиорлар айтиб чиққан.
Судан Мудофаа вазири Авад ибн Ауф 11 апрель куни президент Умар ал-Баширнинг ҳибсга олингани ва мамлакатни икки йил бошқариши учун ҳарбий кенгаш ташкил этилганини эълон қилган эди.
У 2005 йилги Конституция мамлакатда бекор қилинганини ва уч ой давомида фавқулодда ҳолат ҳукм суришини эълон қилган. Шу билан бирга, республиканинг ҳаво майдони бир кунга ёпилган.
Суданда тўрт ойдан буён халқ норозилиги давом этмоқда. Аҳоли ёқилғи, нон ва уннинг нархидан ҳамда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислигидан норози эди. Кейин эса у 30 йилдан бери узлуксиз ҳокмият тепасида бўлган президент Умар ал-Баширнинг сиёсий тузумининг алмаштирилиши бўйича норозиликка айланди.
Изоҳ (0)