Россиянинг Пензенская вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўзбекистонликни қўлга олди. У Ўзбекистонда фирибгралик қилганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Мен қурилиш материалларини олдим. Дўстим уларни сотишни таклиф қилди. Мен рози бўлдим», — дейди гумондор.
Гумонланувчинигн сўзларига кўра, у Ўзбекистонда қидирувга берилганидан онаси билан телефон орқали суҳбатлашганида хабар топган.
Лекин 32 ёшли ўзбекистонлик ватанига шошилмаган. Чунки уни ҳибсга олишларидан қўрққан.
«Ушбу фуқаро қурилиш ҳавозасини ижарага бериб, пул ишлаш учун бошқа бир одамдан ижарага олган. Лекин у ҳавозаларни Ўзбекистонга қўшни вилоятларга сотган. Ҳозирда ушбу фуқарони Ўзбекистонга эктрадация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)