Ўзбекистонлик Дилобар Сайдуллаева Қримда бўлиб ўтган «Спорткраса-2019» халқаро спорт ва гўзаллик танловида 20 нафар бошқа спортчи қизлар қаторида қатнашди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.
Жанг санъати билан шуғулланиб, халқаро даражада катта ютуқларга эришган аёллар ўртасида 2—6 апрель кунлари Ялтада «Спорткраса-2019» халқаро спорт ва гўзаллик танлови бўлиб ўтган. Қолган 20 нафар иштирокчи орасида Дилобар Сайдуллаева «Энг зебо аёл» номинацияси ғолиби бўлди.
Фестиваль БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган ва 6 апрель куни нишонланадиган Халқаро спорт кунига бағишланган. Фестивальнинг финал босқичида 20 нафар қиз иштирок этган. Улар миллий либослар, бадиий чиқишлар ва видеороликлар намойиш этган.
Дилобар Сайдуллаева таэквондо бўйича спорт устаси, бир қанча чемпионатлар иштирокчиси ва ғолиби, шунингдек, Ўзбекистоннинг якка кураш устаси унвонига ҳам эга. Танловда у ўз нафосати ва чиройли табассуми билан ҳакамлар ҳайъати эътиборига тушган.
Изоҳ (0)