11 апрель, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.
Мазкур босқичнинг марказий ўйинида Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз майдонида Карло Анчелотти бошқарувидаги «Наполи» билан жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, нимчорак финалида «тўпчилар» Франциянинг «Ренн» жамоасини икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, неаполликлар эса Австриянинг «Зальцбург» клуби устидан ғалаба қозонганди (4:3).
Шу куни Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Челси» сафарда Чехиянинг «Славия Прага» жамоасига қарши майдонга тушади. Иккала беллашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади. Жавоб учрашувлари эса 19 апрель куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, «аристократлар» мусобақанинг 1/8 финалида Украинанинг «Динамо Киев» клубини икки ўйин натижасига кўра йирик ҳисобда таслим қилганди (8:0). Прага клуби эса Испаниянинг «Севилья» жамоасини 6:5 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Европа Лигаси
1/4 финал баҳслари
11 апрель, пайшанба
«Арсенал»—«Наполи» 00:00
«Вильярреал»—«Валенсия» 00:00
«Бенфика»—«Айнтрахт Ф» 00:00
«Славия Прага»—«Челси» 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)