Қозоғистон чегарачилари Ўзбекистонга юк машинасида 20 минг килограмм «макулатура»ни олиб киришга ҳаракат қилган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати хабар берди.
Сариоғоч чегара ҳудудидаги «Қоплонбек» ўтиш пунктида Қозоғистон чегарачилари ва божхона ходимлари 1983 йилда туғилган Қозоғистон фуқаросини қўлга олган. У Volvo юк машинасида Ўзбекистонга кетаётган бўлган.
Машина назоратдан ўтказилаётган пайт божхона қонунчилигини бузилган ҳолда 19,9 минг килограмм «макулатура» чегарадан олиб ўтилаётгани аниқланган.
Ҳозирда қоғозларнинг мазмуни ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)