6 апрель, куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 31-турида «Барселона»га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Диего Костага белгиланган жазо муддати маълум бўлди (0:2). Бу ҳақда Cadena Cope хабар берди.
Ла Лиганинг тартиб-интизом қўмитаси ҳужумчини 8 та ўйинга дисквалификация қилди — 4 таси ҳакам Хесус Ҳил Мансанони ҳақорат қилгани учун, яна 4 таси Коста ҳакамнинг қўлини ушлагани учун.
Бу ҳақда тез орада расмий хабар берилади.
Шундай қилиб, Коста мавсум охирига қадар майдонга туша олмайди, чунки Испания чемпионатининг жорий мавсуми якунланишига 7 та тур қолган.
«Атлетико» тартиб-интизом қўмитасининг қарорини апелляцияга бериши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)