Вашингтонлик журналист Эван Оснос iPad’и 25 миллион дақиқага ёки ярим асрга блоклаб қўйилганини аниқлаган, дея хабар беради ForumDaily.
Буни Эваннинг уч яшар ўғли планшетни ишлатиш учун бир неча марта нотўғри паролни киритиш йўли билан амалга оширган.
«Бу гўё фейкка ўхшайди, лекин, афсуски, бу 3 ёшли бола очишга уринган iPad». Бирор ғоянгиз борми?» — Оснос ўзининг Twitter’даги фолловерларидан ёрдам сўраган.
Нью-Йоркer нашри журналистининг хабари iPad экрани тасвири билан жойланган, унда қурилма эгасига 25 536 442 дақиқадан, яъни 48,5 йилдан сўнг мурожаат қилиш таклиф қилинган.
Apple’нинг тавсияларига мувофиқ, ушбу ҳолатда фойдаланувчилар iTunes орқали созламаларни тиклаши ва янгилаши тавсия қилинади. Бироқ, бундай ҳолатда сақланмаган ҳар қандай маълумот йўқолиб кетади.
8 апрель куни Оснос планшети ҳали ҳам блокда эканлигини айтган: «Бизда ҳали 25 миллион дақиқа бор», дея ҳазил қилган. 9 апрель куни у планшетни қайта тиклаётганлигини ёзиб, барчага ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ (0)