АҚШ президенти Дональд Трамп, гўёки унинг сайловолди штаби билан Россия ўртасида бўлган тил бириктирувнинг текширилиши давлат тўнтаришига бўлган уриниш эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Бу зарба давлат тўнтаришига уриниш эди. Бу — президентни лавозимидан четлаштиришга уриниш», — деди у.
Трамп бу терговнинг «ноқонуний» эканини таъкидлади.
«Энг муҳими шундаки, мен бу ҳолатни ўрганиш учун воқеа бошланган пайтга қайтишни истардим, чунки бу ноқонуний «жодугар ови» эди», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)