9 апрель, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида «B» гуруҳидан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 48-дақиқасида мезбон жамоа аъзоси Носир ал-Шамрони Жавоҳир Илёсов қўриқлаётган дарвозага пенальтидан гол урган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб захирадан майдонга тушган Фаҳад ал-Муваллад ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 70-дақиқага келиб захирадан майдонга тушган Жамшид Искандаров ҳисобни қисқартирди (2:1). 82-дақиқада эса «темирйўлчилар» аъзоси Филипп Раевац ҳисобни тенглаштирди (2:2). Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тошкентликлар дарвозаси томон иккинчи бор пенальти белгиланди ва ундан Фаҳад ал-Муваллад унумли фойдаланди ва дублга эришди (3:2). Шу тариқа «Локомотив» меҳмонда кечган баҳсда кичик ҳисобда мағлубиятга учради ва очко йўқотди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйиндан сўнг Тошкент клуби 3 очко тўплаган ҳолда гуруҳда охирги ўринда бормоқда:
ОЧЛ
9 апрель, сешанба
«B» гуруҳи
«Ал-Иттиҳод»—«Локомотив» 3:2
Гол: 1:0 — 48, пенальти, Носир ал-Шамрони, 2:0 — 50 Фаҳад ал-Муваллад, 2:1 — 70 Жамшид Искандаров, 2:2 — 82 Филипп Раевац, 3:2 — 90, пенальти, Фаҳад ал-Муваллад«Ал-Иттиҳод»: Ассаф ал-Қорний, Абдуллоҳ ал-Амар, Ясин Барнави, Зияд ал-Сахафи, Метю Журман, Абдулраҳмон ал-Гамди (Фаҳад ал-Муваллад, 33), Секу Саного, Ҳолид ал-Самири, Носир ал-Шамрони (Ромаринё, 90), Абдулазиз ал-Биши (Карлос Вилянуэва, 77), Эссам ал-Муваллад
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Игорь Йелич, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Давронбек Ҳошимов, 52), Диёржон Туропов (Жамшид Искандаров, 69), Ёван Жокич, Арсланмурад Аманов, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Филипп Раевац, 74).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)