Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев Навоий вилоят Зарафшон шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Мажбурий ижро бюросининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Навоий вилоят Зарафшон шаҳридаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида 9 апрель куни вилоятнинг Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилган. Учрашувда Навоий вилоят прокурори ва Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этдилар.
Сайёр қабул давомида шаҳар ва туманда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Сайёр қабул давомида 18 та фуқаронинг мурожаати эшитилди.
Изоҳ (0)