9 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида «Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино «Порту» дарвозасини ишғол қилди (2:0).
Бу 27 ёшли бразилияликнинг «мерсисайдликлар» учун ушбу мусобақадаги 13-голи бўлди. Мазкур кўрсаткичда у жамоадошлари Муҳаммад Салоҳ ҳамда Садио Манега етиб олди. Уларнинг ҳисобида ҳам 13 тадан гол мавжуд.
Бу борада клуб етакчиси собиқ ярим ҳимоячи Стивен Жеррард ҳисобланади. У «қизиллар» сафида Европа Чемпионлар Лигасида 21 та гол уришга муваффақ бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)