9 апрель, сешанба куни футбўл бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финали баҳсларига старт берилади.
Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» клуби «Энфилд» стадионида Португалиянинг «Порту» жамоаси билан баҳсга киришса, Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ўз майдонида Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» билан жанг қилади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
«Ливерпуль» ҳамда «Порту» бош мураббийлари мазкур ўйин учун асосий таркибларни маълум қилди.
«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Ловрен, Александер-Арнольд, Ҳендерсон, Милнер, Кейта, Фабиньо, Мане, Салоҳ, Фирмино
«Порту»: Касильяс, Фелипе, Теллес, Макси Перейра, Эдер Милитао, Оливер Торрес, Данилу Перейра, Марега, Отавио, Корона, Соарес
«Тоттенҳэм»—«Манчестер Сити» учрашувида ҳам жамоалар бош мураббийлари асосий таркибларни эълон қилди.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Триппер, Роуз, Алдервейрелд, Вертонген, Сон, Уинкс, Кейн, Сиссоко, Эриксен.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уолкер, Стерлинг, Агуэро, Ляпорт, Делф, Давид Силва, Фернандиньо, Маҳрез, Отаменди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)