Қозоғистонда президентлик сайловлари 9 июнда бўлиб ўтади. Амалдаги давлат бошлиғи Қосим-Жўмарт Тўқаев сайловлар адолатли ва шаффоф ўтишига ваъда берди. «Nur.kz» мухбирлари Олмаота бўйлаб юриб, одамлардан президентлик лавозимида кимни кўришларини сўради.
Деярли барча респондентлар навбатдаги сайловларда Қосим-Жўмарт Тўқаев ғалаба қозониши яққол деб ўйлаган.
«У зиёли ва айни пайтда энг кўзга кўринган шахс», — дейди олмаоталиклар.
Лекин кўпчилик президентлик лавозимида биринчи президент — Нурсултон Назарбоевни кўришни хоҳлашини айтган.
«Агар Элбоши қайтса, ҳаммаси яхши бўлади», «Нурсултон Назарбоев — мана мен кимни президент бўлишини хоҳлайман», « билан ҳеч қандай муаммо юзага кемаган», — дейди олмаоталиклар.
Бундан ташқари, респондентларнинг анчаси Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳозирги лавозимида қолишини маъқул деб айтган.
Уларнинг фикрича, Тўқаев айнан ҳозир мамлакат бошқаруви учун керакли бўлган шахс.
Респондентлар ичидан 3 нафар раҳбар Сенат раиси Дарига Назарбоеванинг номзодини кўрсатган.
Изоҳ (0)