9 апрель, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур баҳслари доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади.
«D» гуруҳида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасини қабул қилади. Беллашув соат 19:00 да старт олади. Таъкидлаш жоиз, «Ас-Садд» сафида Хави ва Габи ҳам майдонга тушади. Маълумот учун «шерлар» сўнгги босқичда «Ал-Аҳли»ни Марат Бикмаевнинг ягона голи эвазига ютганди (1:0).
Шу куни «B» гуруҳидан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг яна бир клуби «Локомотив» сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин Жидда шаҳридаги «Қирол Абдулла» стадионида Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, «темирйўлчилар» 2-турда «Ар-Райян»га кичик ҳисобда мағлуб бўлганди (1:2).
ОЧЛ
9 апрель, сешанба
«B» гуруҳи
«Ал-Иттиҳод»—«Локомотив» 22:45
«D» гуруҳи«Пахтакор»—«Ас-Садд» 19:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)