Ўзбекистон иккита тезюрар Talgo 250 йўловчи ташувчи электропоезди ва тўртта вагонга эга бўлади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
«Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти Испаниянинг Patentes Talgo S.L.U. компанияси билан шартнома имзолаган.
Шартномага кўра, компания жами 57,5 миллион еврога иккита тезюрар Talgo 250 йўловчи ташувчи электропоезди, 4 та вагон, эҳтиёт қисмлари ва ускуналарни сотиб олади.
Хабарда айтилишича, Испания ҳукумати корпоратив жамғарма орқали 57,5 миллион евро миқдорида кредит ажратади.
Кредит 30 йилга тақдим этилади. Унинг 10 йили йиллик ставкаси 0,05% бўлган имтиёзли давр ҳисобланади.
Лойиҳа 2019—2021 йилларда амалга оширилиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг улуши 15,3 миллион еврога тенг. Шундан 14,37 миллион евро солиқ ва божхона имтиёзлари шаклида, 934,4 минг евро эса «Ўзбекистон темир йўллари» маблағи эвазига ҳисобланган.
Изоҳ (0)