«Ўзстандарт» агентлигининг ташаббуси билан Бухоро синов ва сертификатлаштириш марказида ОАВ ходимлари учун медиатур ташкил қилинди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги «Дарё»га хабар берди.
Медиатур иштирокчилари дастлаб Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги синов лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишган. Оммавий ахборот воситалари ходимлари маҳсулотларни синаш жараёнлари ва унга сертификатларни расмийлаштириш, тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар кўлами борасидаги ишларнинг ҳолатидан хабардор бўлган.
Таҳлил натижаларига кўра биргина марказнинг сертификатлаштириш идораси томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида 1624 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилиб берилгани, ва жорий йилнинг шу кунга қадар сертифкатлаштириш жараёнларида жами 478331,437 минг сўмлик буғдой уни, кунгабоқар мойи, гипс ва шағал маҳсулотлари яроқсиз деб топилгани маълумот ўрнида таъкидланган.
Шунингдек, марказ томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайликлар яратиш мақсадида вилоятнинг Ғиждувон, Қоракўл ва Ромитан туманларида маиший газ, электр ва сув ўлчагичларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш учун шахобчалар фаолияти йўлга қўйилгани айтиб ўтилган.
Медиатур иштирокчилари вилоятдаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлиб, марказ билан ҳамкорликда йўлга қўйилган ишларнинг кўлами билан танишган.
ОАВ ходимлари иштирокида марказ директори Абдураҳмон Мухторов томонидан халқаро сифат тизимларини жорий этган корхоналарга сертификатлар ҳам топширилган.
Изоҳ (0)