Ярета Жанубий Америка ғарбидаги тоғли ҳудудларда жойлашган, мох билан қопланган тошлар уюмига ўхшайди. Лекин аслида бу яшаш шароити асосида ўзига хос турмуш тарзини танлаган гуллайдиган ўсимлик, дея ёзади Travel Ask.
Ярета денгиз сатҳидан 3 километрдан 4,5 километр баландликда Анд тоғларида учрайди. Аргентина, Чили, Боливия ва Колумбияда ушбу эндемик ўсимлик махсус ҳимоя остига олинган. Ярета азорелла оиласига мансуб бўлиб, унинг бошқа шакллари ҳам мавжуд. Юмшоқ яшил гилам остида мустаҳкам поя бор бўлиб, у мустаҳкам эски куртаклардан ҳосил бўлган.
Изоҳ (0)