7 апрель, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 31-турида «Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс «Женоа» дарвозасини ишғол қилди (1:1).
Opta’нинг хабар беришича, бельгиялик неаполликлар учун барча мусобақаларни ҳисоблаганда 104-голини урди ва клуб тарихида тўпурарлар баҳсида 4-ўринга кўтарилиб, Эдинсон Кавани билан тенглашиб олди.
Мазкур кўрсаткичда «Наполи» рекордчиси Марек Ҳамшик ҳисобланади. Унинг ҳисобида 121 та гол мавжуд. Кучли 3 таликдан эса Диего Марадона (115) ва Аттила Саллустро (108) ўрин эгаллаган.
Маълумот учун, Дрис Мертенс жорий мавсум А Серияда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)