Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Матбуот хизмати хабар беради.
Йиғилишда қайд этилишича, ўтган январь ва февраль ойлари давомида шаҳарда оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131 тага ошганлиги қайд этилди.
Бу ҳолатлар таҳлил этилганида эса, асосий сабаб — оилавий келишмовчиликлар 48 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринларда эр-хотиннинг узоқ вақт бир оила бўлиб яшамаслиги (16%), фарзандсизлик (9%), миграция (7%), хиёнат (6%), моддий қийинчилик (3%), ичкилик ёки гиёҳвандликка берилиш (2%) ва бошқа сабаблар ташкил этмоқда.
Йиғилишда бу муаммо ва унинг сабабларининг ечими, бартараф этиш йўллари юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказлари қай тартибда ўз фаолиятини ташкиллаштириши лозим эканлиги тўғрисида келишиб олинди.
Изоҳ (0)