7 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби ўз майдонида Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоаси билан баҳсга киришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:15 да старт олади. Эслатиб ўтамиз, олмалиқликлар 2-турда Навоийнинг «Қизилқум» клубига 1:3 ҳисобида енгилганди. «Қўқон-1912» эса водий дербисида «Андижон» билан дуранг ўйнаганди (0:0).
Сўнгги турда «Металлург»га таслим бўлган (0:2) Бахтиёр Ашурматов бошлиқ «Бухоро» клуби ўз майдонида «Қизилқум» билан ўйнайди. Беллашув соат 18:30 да бошланади.
Куннинг охирги тўқнашувида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси Сурхондарёнинг «Сурхон» клубига қарши майдонга тушади. Баҳсга соат 19:15 да старт берилади. Маълумот учун, жиззахликлар 2-турда «Насаф»га имкониятни бой берганди (1:3).
Суперлига
3-тур баҳслари
7 апрель, якшанба
ОКМК—«Қўқон-1912» 17:15
«Бухоро»—«Қизилқум» 18:30
«Сўғдиёна»—«Сурхон» 19:15
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)