Санкт-Петербург суди Исаакиевкий черкови олдида Владимир Путиннинг «қабртошини» ўрнатган фаолни ҳибсга олди, дея хабар беради «TJournal».
Андрей Жексимбаев тадбирни ташкил этгани учун тўққиз кунга ҳибсга олинган. Қабртоши 3 апрель куни «Агит Россия» ҳаракати фаоллари томонидан ўрнатилган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Динар Идрисовнинг тушунтиришича, Жексимбаев акция давомида уйида бўлган, бироқ шунга қарамай ҳибсга олинган.
«Агит Россия»нинг маълумотларига кўра, акция ҳибсга олинган «Агит Россия» ҳаракати матбуот котиби Григорий Кудрявсев ҳам «қабртоши» ўрнатилишида қатнашмаган.
Изоҳ (0)