«Катта еттилик» давлатлари (G7) Россия томонидан қилинаётган таҳдидлар — кибермакон, стратегик коммуникация соҳаси ва контрразведкага қарши курашиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар беради.
G7 дипломатик миссия раҳбарлари Россияни бошқа давлатларнинг демократик тузилмалари ишига аралашиш орқали халқаро вазиятни беқарорлаштириш ҳаракатларини танқид қилмоқда. Улар Россияни «ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисида»ги шартномага тўлиқ риоя қилишга чақирди.
Бундан ташқари, Венесуэладаги Россия қуролли кучларининг мавжудлиги мамлакатдаги вазиятни янада кескинлаштириши мумкин. Лекин, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венесуэладаги Россия ҳарбий мутахассислари етказиб берилаётган ускуналарга хизмат кўрсатаётганлиги ҳақида хабар берган эди.
Дипломатик идоралар раҳбарлари Украинанинг президентлик сайловларида овоз беришнинг шаффофлигини кутмоқда. Шунингдек, улар Россияни Керч бўғозида содир бўлган воқеа натижасида 2018 йил 25 ноябрда ҳибсга олинган украиналик денгизчиларни озод қилишга чақирди.
Томонлар космик фазода ишлаш меъёрларини келишиб олди ва космик чиқиндилар муаммоларини муҳокама қилди.
G7 ташқи ишлар вазирлари 5—6 апрель кунлари Францияда учрашди. Асосий мавзулар — глобал даражада тенгсизликка қарши курашиш ва янги таҳдидларга қарши демократияни мустаҳкамлашдир.
Изоҳ (0)