6 апрель, шанба куни футбол бўйича Англия Кубогининг 1/2 финали доирасидаги дастлабки учрашувда Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби «Иттиҳод» стадионида «Брайтон»ни синовдан ўтказди.
Беллашувдаги ягона гол 4-дақиқада «шаҳарликлар» ҳужумчиси Габриэль Жезус томонидан киритилди. Натижада «манкунианлар» «Брайтон»ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, мусобақа финали йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи ярим финал ўйини 7 апрель, якшанба куни бўлиб ўтади. Унда «Уотфорд» клуби «Вулверҳэмптон»га қарши майдонга тушади.
Англия Кубоги
1/2 финал баҳслари
6 апрель, шанба
«Манчестер Сити»—«Брайтон» 1:0
Гол: 1:0 — 4 Жезус«Манчестер Сити»: Эдерсон, Отаменди, Менди (Стоунз, 79), Уокер (Данило, 46), Лапорт, Силва, Гундўғон, Бернарду Силва, де Брюйне (Фернандиньо, 65), Стерлинг, Габриэль Жезус.
«Брайтон»: Райан, Даффи, Бернардо, Монтойя, Данк, Проппер, Стивенс, Биссума (Локадия, 82), Кнокерт, Жаҳонбахш (Искердо, 70), Мюррей (Андоне, 66).
Огоҳлантиришлар: Уокер (32), Жаҳонбахш (32), Данило (50), Данк (72).
7 апрель, якшанба
«Уотфорд»—«Вулверҳэмптон» 20:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)