Республикада ногирон хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон республикаси Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг маълумотига таяниб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Жумладан, улар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқтаёқ, ҳассалар, юриш мосламалари ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминланди.
Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида стационарларда даволанишга, сиҳатгоҳларга ва шаҳар ҳудудидаги клиникаларда бепул даволаниш курсларини олиш учун ордерлар топширилди. Ушбу тадбирлар учун Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди.
Изоҳ (0)