5 апрель, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 28-тур ўйинларига старт берилди.
Мазкур турни «Майнц» ҳамда «Фрайбург» клублари қарама-қаршилиги остида кечадиган учрашув бошлаб берди. Баҳсда мезбон «Майнц» жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
6 апрель, шанба куни турнинг марказий ўйини Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Нико Ковач қўл остидаги «Бавария» клуби Люсен Фавр бошлиқ Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши мусобақа чемпионлиги учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар 61 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Дортмунд клуби ҳисобида эса 63 очко мавжуд ва жамоа жадвалда етакчилик қилмоқда.
27-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Бундеслига
28-тур баҳслари
5 апрель, жума
«Майнц»—«Фрайбург» 5:0
Голлар: 1:0 — 20 Бетю, 2:0 — 25 Матета, 3:0 — 33 Матета, 4:0 — 73 Онисиво, 5:0 — 77 Матета.6 апрель, шанба
«Шальке-04»—«Айнтрахт Ф» 18:30
«Байер Леверкузен»—«Лейпциг» 18:30
«Штутгарт»—«Ньюрнберг» 18:30
«Вольфсбург»—«Ҳанновер» 18:30
«Ҳерта»—«Фортуна Д» 18:30
«Бавария»—«Боруссия Д» 21:30
7 апрель, якшанба«Аугсбург»—«Ҳоффенҳайм» 18:30
«Боруссия М»—«Вердер» 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)