14 апрель куни автопойга ишқибозлари учун жип-триал бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада ғилдирак формуласи 4х4 бўлган исталган авто билан қатнашиш мумкин.
Нотeкис йўлларда ўзини маҳоратли деб билувчи пойгачилар ўз имкониятларини «стандарт» ҳамда «экстрим» йўналишларида синаб кўришлари мумкин.
Жип-триал бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси Бектемир туманидаги махсус майдонда ўтказилади.
Тадбирда иштирок этишни хоҳлаганлар 10 апрелга қадар http://4x4energy.uz. сайтига кириб, буюртма беришлари мумкин.
14 апрель куни соат 10:00 дан рўйхатга олиш ишлари олиб борилади, соат 12:00 да эса мусобақага старт берилади.
Жип-триал бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси Ўзбекистондаги экстримал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)