Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Европа Иттифоқидан Brexit’ни 2019 йилнинг 30 июнигача қолдиришни сўради, дея хабар беради «Интерфакс».
Бош вазир, Европа Кенгаши раиси Дональд Тускка тегишли илтимос билан мактуб йўллади.
Британиялик журналистлар томонидан нусхаси тарқатилган мактубда Brexit учун энг мақбули Евроиттифоқни келишув билан тарк этиш дейилган. У Британия парламенти Brexit’нинг қайси вариантига мос келишини ҳал қила олмаганини қайд этган.
«Бу ҳолат бошқа давом этиши мумкин эмас (...) Шу сабабли ҳукумат тўғри қарор бўйича парламентнинг қуйи палатаси билан консенсунсга келиши керак», — дейди Мей.
Британия ҳукумати Brexit бўйича консенсусни топиш учун ҳозирги пайтда мухолифат ишчи партияси билан ҳамкорлик қилмоқда.
20 март куни Мей Брюсселдан Brexit’ни 29 мартдан 30 июнгача кўчиришни сўраган.
Европа Иттифоқи Британияга Brexit’ни 22 майга қадар фақат Британия Парламенти иттифоқдан чиқиб кетиш ҳақидаги битимни маъқуллаши учун қолдиришини маъқуллаган. Акс ҳолда, Brexit фақат 12 апрелга қадар узайтирилади ва шу куни мамлакат ЕИни ҳеч қандай келишувсиз тарк этиши керак.
Британия парламенти Европа Иттифоқини тарк этишнинг ҳеч қандай вариантини ҳали қабул қилмади.
Изоҳ (0)