4 апрель, пайшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 30-турида «Аталанта» «Болонья»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 3 ва 5-дақиқаларида жамоа ярим ҳимоячиси Ёсип Иличич дублга эришган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб ҳимоячи Ҳанс Ҳатебур ҳисобни йириклаштирди. 15-дақиқада эса жамоа тўпурари Дуван Сапата ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди (4:1).
Opta’нинг хабар беришича, «Аталанта» 1932 йилнинг март ойидан буён учрашувнинг илк 15 дақиқасида 4 та гол урган илк жамоа бўлди. Ўшанда «Ювентус» «Рома»ни йирик ҳисобда таслим қилганди (7:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)