Самарқанддан Хитойга 27 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади.
Хитой ва Самарқанд ўртасидаги товар айланмасининг қиймати 261 миллион 527,4 минг долларни, шундан 234 миллион 156,7 минг доллари импортни, 27 миллион 370,7 минг доллар экспортни ташкил этди.
Самарқандда Хитой капитали иштирокида 50 та қўшма корхона ва 8 та хорижий корхона ташкил этилган. Улар асосан, қурилиш, машинасозлик, терини қайта ишлаш, тўқимачилик, электротехника, қандолат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, фармацевтика йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, Хитойнинг тўғридан-тўғри сармояси асосида қурилиш материаллари, тиббиёт жиҳозлари, махсус техника ишлаб чиқариш, картон ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш йўналишларида 18 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Хусусан, Хитойнинг «King of sales Co.Ltd» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган «АзияМеталлПроф» МЧЖда йил якунига қадар совуқ формовка ва фалсовка ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Умумий қиймати 46 миллион доллар бўлган лойиҳа учун хитойлик тадбиркорлар 16,8 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармоя киритди.
Изоҳ (0)