«Реал Мадрид» мавсум охирида бошқа клубга ўтмоқчи бўлаётган ҳимоячи Рафаэль Варанни сотиш нияти йўқ. Бу ҳақда AS хабар берди.
Мадридликлар 25 ёшли французнинг йиллик маошини солиқ тўловларидан кейин 6 миллион евродан 9 миллионга кўтаришга тайёр. Бу ҳолда Варан «Реал»нинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчиларидан бирига айланади.
Бундан ташқари «Қироллик клуби» 2020 йилгача ҳимоячи билан шартномани узайтириш ниятида. Амалдаги шартнома 2022 йилгача белгиланган. Товон пули эса 500 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ ПСЖ, «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» клублари Варанга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)