«Олимпия» миллий спорт комплекси раҳбарияти хорижликларнинг президентликка номзодлар — Пётр Порошенко ва Владимир Зеленскийнинг баҳслари учун билет сотиб олиш истаги борлигини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Олимпия» МСК бош директори ўринбосари Виктор Анисимовнинг сўзларига кўра, расмий электрон почтасига бу ҳақда кўплаб мурожаатлар келмоқда.
«Украина оддий фуқароларидан тортиб, давлат арбобларигача, ҳамма дебатга қатнашишни истайди ва жойларни банд қилишми сўрашмоқда», — дейди Анисимов.
Шунингдек, Англия ва Германия аҳолисидан ҳам чипта сотиб олиш ҳақида талаблар тушди.
Шу билан бирга, у баҳс-мунозаралар куни ҳали аниқ эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)