3 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 30-турида «Реал» «Валенсия»га ютқазиб қўйди (1:2).
Мадридликлар жорий мавсум барча мусобақаларни ҳисоблаганда 49 та учрашувда ўз дарвозасидан 60 та тўп олиб чиқди.
Opta’нинг хабар беришича, бу Ла Лига клублари орасида иккинчи энг ёмон натижа ҳисобланади. «Севилья» ҳам «Реал»дан фарқли ўтган 52 та ўйинда 60 та гол ўтказиб юборган.
«Уэска» жорий мавсум қолган жамоаларга нисбатан кўпроқ тўп ўтказган — 32 та беллашувда 61 та гол.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)