The Rolling Stones вокал ижрочиси Мик Жаггер сунъий юрак клапинини алмаштириш бўйича жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди, дея хабар беради «Meduza».
Ҳозирда 75 ёшли мусиқачи Нью-Йоркдаги клиникада даволанмоқда. Уни бир неча кун ичида касалхонадан чиқаришлари мумкин.
Март ойи охирида The Rolling Stones гуруҳи Жаггернинг аҳволи ёмонлашгани сабабли Шимолий Америкада баҳорга мўлжалланган концертларни бекор қилгани ҳақида эълон қилган. Эҳтимол, турне 2019 йилнинг ёзида ўтказилади.
Изоҳ (0)