Роғун ГЭСнинг навбатдаги гидроагрегат қурилмаси кутилганидек шу йилнинг апрель ойида ишга туширилмайди, дея хабар беради «ASIA-Plus».
«Бу ойда юз бермаслиги аниқ, қурилманинг ишга туширилиш аниқ вақти кейин эълон қилинади», — дейди ҳукумат манбаси.
Ушбу маълумотни тасдиқлаш учун Роғун ГЭСи қурилиши бўйича дирексиянинг масъул шахслари ва тегишли тузилмалар ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.
Аввалроқ, иккинчи агрегатнинг ўрнатилиши (5-сонли) март ойи охиригача тугалланиб, апрель ойида ишга туширилиши ҳақида хабар берилган.
Дастлабки босқичда иккинчи агрегат, худди биринчиси сингари паст кучланишда ишлатилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)