Афғонистоннинг Бадғис вилоятига юзлаб жангарилар ҳужум қилган, бунинг оқибатида афғон ҳукумати кучлари ўнлаб ҳарбийларни йўқотган, дея хабар беради «Корреспондент».
Туркманистон билан чегарадош шимолий ҳудуддаги 500 жангари томонидан ҳужум уюштирилган жангда камида 50 афғон аскари ҳалок бўлган ёки яраланган.
Қайд этилишича, «Толибон» Бала Мурғоб ҳудудида бир нечта назорат пунктларини қўлга олган. Ҳарбий ҳаракатлар «интенсив босқич»ни бошдан кечирмоқда, толибонларга қарши авиазарбалар берилмоқда.
Изоҳ (0)