Астронавт Халқаро космик станцияда ўзгача манзарани тасвирга туширди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.Ru.
У Ер юзасидаги булутларнинг ҳалқа кўринишга келганини суратга олди.
Халқаро космик станция Ер атрофини ҳар 90 дақиқада айланади. Унда турли мамкалатлардан бўлган астронавтлар фазо билан боғлиқ турли илмий изланишларни олиб боради. Шу билан бирга улар баъзан Ернинг чиройли манзарасини суратга олади.